2017-03-20 10:36:00

ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорликда Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар ўтказилди.

Тошкент темир йўл муҳандислари институти проректори Д.Баратов ва бошқалар мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятига эътибор қаратди.

— Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган, беш йилга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш барчамизга янада катта масъулият юклайди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодир Мухторов. — Зотан, мазкур дастурий ҳужжатни ҳаётга татбиқ қилиш мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий жабҳаларини тубдан ўзгартиради.

Ёшларнинг мамлакатимиздаги сиёсий жараёнларга муносабатини шакллантириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг онгига олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказиш ҳамда фаол фуқаролик позициясини кучайтириш масалалари тадбир иштирокчилари диққат-эътиборида бўлди.

Давра суҳбатида Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасалари олдида турган муҳим вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.

Тадбир давомида тлабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб берди.

“Туркистон-пресс”