2017-03-20 10:00:00

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ FACEBOOK САҲИФАСИНИ ОЧДИ

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги халққа янада яқинлашиш ва маҳаллий муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида Facebook саҳифасини очди.Бу ҳақда “Газета.uz” сайти хабар бермоқда.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти халқ билан яқин алоқада бўлиш мақсадида Facebook ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.

Саҳифа туман ҳокими Шерзод Кудбиев ташаббуси билан ишга туширилди. “Ҳокимият маҳаллий аҳамиятга молик муаммоларни самарали ҳал этиш учун халққа максимал яқинлашиши лозим”, — дейилади саҳифадаги хабарда.

Мулоқотнинг янги шакли ёрдамида туман маъмурияти нафақат аҳолини ўз фаолияти тўғрисида хабардор қилиш, балки уларнинг фикрини ўрганишни ҳам мақсад қилган. “Назаримизда ижтимоий тармоқларда саҳифаларни ташкил этиш — сизлар билан ҳамкорлик қилишнинг энг самарали усулидир”, — дейилади оммавий манба фойдаланувчиларига мурожаатда.

“Туркистон-пресс”