2017-03-20 17:47:00

ТАХТАКЎПИРДА СПОРТЧИ ҚИЗЛАРГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Наврўз байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир тумани Болалар ўсмирлар спорт мактабида тумандаги мактаб ва коллежларнинг спорт билан мунтазам шуғулланаётган ўқувчи қизларига “Президент совғалари” — спорт кийимлари топширилди.Бу ҳақда  kruz.uz сайти хабар бермоқда.

Тадбирга туман ҳокими О.Шаназаров, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Қ.Бектурдиэв, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор А.Алиярова, туман прокурори Қ.Бекмуратов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Т.Эшбеков, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқий театри актёри У.Шодмоновлар қатнашди.

—Президентимиз томонидан қаратилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик биз, ёшларни пухта таълим олишга ундайди, спортга бўлган қизиқиш ва интилишимизни янада оширади — дейди 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Эркеназ Аяпова.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”