2017-03-22 15:00:00

"САЛОМАТЛИК” ПОЕЗДИ – ОЛИС МАНЗИЛЛАР САРИ

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамоат фонди ташаббуси билан“Саломатлик” поезди 21 март куни Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудлари томон йўлга чиқди.

“Саломатлик” поезди мутахассислари 29 мартга қадар Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Мазкур инсонпарварлик ёрдами 2 миллиард 624миллион 975минг сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

“Саломатлик” поезди ўз режаси давомида бориши кўзда тутилган Сариосиё, Қумқўрғон, Бойсун, Дарбанд, Оқрабод, Деҳқонобод станцияларига яқин ҳудудларда фонднинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ўз ёрдамини кўрсатишини режалаштирган.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсадэкологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ҳаракатини ривожлантириш ишига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этишдан иборат.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири