2017-03-23 19:09:00

24 МАРТ КУНИ IT-ВАКАНСИЯЛАР ЯРМАРКАЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

24 март куни Тошкентшаҳрива Ўзбекистон ҳудудларида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркалари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий филиаллари талабалари ҳамда битирувчилари, шунингдек, ахборот технологиялари йўналишидаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаганлар учун ҳар йили ўтказиладиган ярмаркада 100 га яқин корхона, ташкилот, банк ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иштирок этади. 20 мингга яқин ёшларнинг ташриф буюриши кутилмоқда.

“Туркистон-пресс”