2017-03-24 12:27:00

ЎЗБЕКИСТОН U-22 ТЕРМА ЖАМОАСИ ҚАТАР ЁШЛАРИНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.

“Хамад Бин Ҳалифа” стадионида ўтказилган беллашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон U-22 сафида барча голларга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилди.

Футболчиларимиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини Канада ёшларига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 25 март, шанба куни бўлиб ўтади.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Жасур Абдураимов жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

“Туркистон-пресс”