2017-03-26 12:12:00

БИТИРУВЧИЛАР УЧУН МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ёш мутахассисларнинг ишга жойлашига кўмаклашиш  мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу ярмаркада Тошкент ахборот технологиялари университети, унинг ҳудудий филиаллари, соҳага бириктирилган 72 та академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг турли мутахассисликлар бўйича 25 минг нафар битирувчилари  иштирок этди.

Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти, иқтисодиятнинг барча жабҳаларида самарадорлигини янада ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот коммуникация тармоқларидан кенг фойдаланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ахборот технологиялари соҳасида малакали кадрларга бўлган эхтиёжни тобора оширишга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, ярмаркада ахборот коммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 100 та корхона ва муассасалар ҳамда давлат органлари мавжуд иш ўринлари билан қатнашди.

Ишга жойлашиш мақсадида олий ўқув юртларининг битирувчи талабалари, шунингдек ўра махсус таълим муассасаларидан ярмаркага ташриф буюрган ёшларнинг кўпчилиги икки томонлама шартнома имзолашга келишиб олдилар.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири

ЎзА олган сурат