2017-03-27 13:51:00

ҲАМЮРТИМИЗ ОКСАНА ЧУСОВИТИНА ДОҲАДА ОЛТИН МЕДАЛЬСОҲИБАСИ БЎЛДИ

Афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган жаҳон Кубогининг навбатдаги босқичида муваффқиятли иштирок этди.

Саралаш баҳсларида 14,249 балл натижаси билан иккинчи ўринни эгаллаган ҳамюртимиз финалда энг юқори очко эвазига жаҳон Кубоги соҳибасига айланди. 14,116 балли натижа Чусовитинага олтин медални тақдим этди.

У таяниб сакраш баҳсларида тенгсиз бўлди. Австралиялик Эмили Литтл кумуш (14,099), словакиялик Тея Белак эса бронза (14,083) медалига сазовор бўлди.

“Туркистон-пресс”