2017-03-29 19:15:00

ТОШКЕНТДА АЁЛЛАР ФУТБОЛ ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ташаббуси билан 29 март куни Осиё Футбол конфедерацияси (ОФК) аёллар кунига бағишланган анъанавий футбол фестивалини ўтказди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад—болалар спортини ривожлантириш, ёшларда футболга бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда соғлом турмуш тарзини илгари суришдан иборат бўлди.

Ўзбекистон Футбол Федерациясидаги сунъий қопламали майдонда ўтказилган мусобақаларда Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 10 ёшгача бўлган 200 нафардан ортиқ қизлар иштирок этди. 

“Туркистон-пресс”