2017-03-29 19:10:00

ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ТОШКЕНТДА ҚАТАРНИ МАҒЛУБИЯТГА УЧРАТДИ

Футбол бўйича “ЖЧ–2018турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс олиб борди.

“Бунёдкор” стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 65-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини голга айлантирди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси очколари сонини 12 тага етказиб олди ва учинчи ўринда қолди. Қатар термаси эса 4 очко билан гуруҳда сўнгги —олтинчи поғонага тушиб кетди.

“А” гуруҳи 7-турида, шунингдек, Жанубий Корея терма жамоаси Сурияни (1:0), Эрон терма жамоаси эса Хитойни (1:0) мағлубиятга учратди.

“Туркистон-пресс”