2017-03-30 20:01:00

ЭРТАГА ТОШКЕНТДА ШАХМАТ БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНАДИ

Жорий йил 31 март — 10 апрель кунлари Тошкентда шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа Тошкентдаги “Ўзбекистон” ва “Ла Гранд Плаза” меҳмонхоналарида бўлиб ўтади.

Турнирнинг очилиш маросими эса 1 апрель куни соат 10:00да “Ла Гранд Плаза” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда ғолибликни қўлга киритган шахматчилар жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”