2017-03-31 16:47:00

“АГРОБАНК” КОРПОРАТИВ КАРТАЛАРГА ПУЛ ЎТКАЗИШНИ БЕПУЛ ҚИЛАДИ

Агробанк АТБ кичик бизнес субъектлари, оилавий корхоналар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, уларга қўшимча имтиёзва имконият яратиш мақсадида ўз мижозларига яна бир қулайликни таклиф этади.

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча турдаги миллий валютадаги корпоратив пластик карталарга маблағлар ўтказиш учун ҳақ олинмайди. Эндиликда банкнинг ушбу хизматидан мутлақо бепул фойдаланиш мумкин.

Мижозларга онлайн пластик карталардаги қолдиқ маблағларига юқори фоизли қўшимча ҳақ ҳисобланади.

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб пенсионерлар ва бошқа барча мижозларнинг пластик карталари ҳисобварағидаги қолдиқларга белгиланган миқдорда фоизлар ҳисоблаб борилади.

Маблағларнинг пластик картада сақлаш муддатларига қараб, фоизлар қўшилиб боради. Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларга яна бошқа қулайликлар ҳам яратилади.

“Туркистон-пресс”