2017-03-31 17:15:00

“МЕН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмаси томонидан вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини мустаҳкамлаш, истеъмол маданиятини янада юксалтириш, шунингдек энг зукко ва иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида эълон қилинган “Мен ёш истеъмолчи” мавзуидаги иншолар танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танлов вилоятдаги касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларида таълим олаётган 16-18 ёшли ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилиб,  унда жами 550 га яқин ўқувчилар ўзларининг иншолари билан иштирок этди.

Танловга келиб тушган ижодий ишлар ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди ва якуний босқичда ғолиб топилган ўқувчиларга ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

“Туркистон-пресс”