2017-03-31 14:03:00

ИНСОН УЛУҒЛАНГАН ЗАМИНДА САНЪАТНИНГ ЎРНИ БЕҚИЁС

Инсон улғайиб вояга етганидан сўнг кўплпб орзу-ҳаваслар, гўзал мақсадлар йўлида анчагина тер тўкади ҳамда  яшаб турган оламидан мазмун ва моҳият ахтариб, улуғворлик мезонлари сари интилади.

Улуғворлик инсонларда нарса ҳодисаларга эстетик ва ахлоқий меъзонлар билан ёндашишни ва улардан юксак даражада ҳайратланиш туйғусини ҳосил қилувчи эстетик ҳиссиёд мажмуйи бўлса,  санъат ҳам инсонларни гўзаллик ва нафосат боғлари сари етакловчи бадиий ижод наъмунасидир.

Инсонлар санъат оламига кирганида, санъатнинг қайси тури бўлмасин, уларнинг ижод наъмуналаридан баҳраманд бўлади. Шунингдек   уларнинг маънавий ва маданий қарашлари, кенгайиб руҳий оламига ижобий таъсир қилади.

Тепада келтириб ўтган жиҳатларимизни ўзида акс эттира олган “ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ” музейи ҳам одамларни эзгулик ва маърифат эшиклари томон етаклайди.

Ҳудди шундай бизни ҳам ҳаёлати ила ўзига мафтун айлаган ушбу музей  1918 йилда Ўрта Осиёда илк бор ташкил этилган бадиий музей саналади.

Тошкент шаҳрида Халқ университети музейи сифатида асос солинган ушбу музей “Марказий бадиий” музей, 1924 йилдан “Тошкент санъат” музейи 1935 йилда ҳозирги  “ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ”музейи номи остида фаолият олиб келмоқда.

Музейда Ўзбекистон халқ амалий санъати, Ўзбекистон тасвирий санъати, Рус санъати, Ғарбий Европа санъати, Хорижий Шарқ халқлари санъати бўлимлари хазина таъминлаш устаҳонаси, фотолабаратўриялар мавжудлиги кишини ўзига жалб этади.

Бугунги кунда музей фондида 50 мингдан зиёд эксронатлар томошабинларни бир томонлама эмас кўп томонлама қарашларига, фикир юритишларига кўмакдош вазифасини ҳам бажармоқда.

Музейни илмий муассаса сифатида Ўзбекистон тасвирий санъати бўйича илмий текшириш ишлари олиб борилаётгани, кўплаб санъат асарларини ҳам сотиб олиб, уларни илмий жиҳатдан ётритаётгани музей ичги оламини янада бойитишга ҳизмат қилмоқда.

Музей экспозицияси санъат жанири ва турларига ажратилган ҳолда хронологик тартибда тузилганлиги, ҳар бир залдаги экспонатлар  ва санъат турлари мактаблари, анъаналар ҳамда хозирги рувожланиш марказларига қараб дид билан жойлаштирилганлиги қалбларни лаззатлантирмоқда.

Шунингдек экспозицсияларда Ўзбекистоннинг қадимий санъат ёдгорликлари, Зараутсой расимлари, Холчаёндан топилган ҳайкалларни, сўнг Ўзбекистон ҳалқ амалий безак санъатини кўриб унинг ортида ижодкорларнинг меҳри ва меҳнати ётганлигини ҳис этмоқ қийин эмас.

Музей фондини катта қисмини Ўзбекистон тасвирий санъати асарлари ташкил қилинганлиги, у расимларда тарихнинг маъданий ҳаёти акс эттирилганлиги қизиқувчилар дунё қарашини шакиллантирмоқда.

Бугунги кунда ушбу масканда мавжуд нодир санъат асарлари чет давлатлардан келаётган меҳмонларни ҳам бефарқ қолдирмасдан уларни санъат оламидаги қизиқишларини янада шакилланишида туртки бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Музейда Ғарб (Италия, Испания, Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Биритания) ва Шарқ мамлакатларидан (Ҳиндистон, Ҳитой, Япония, Вйетнам, Мянма) каби давлатларнинг тасвирий санъат асарлари ва амалий санъат намуналари кенг ўрин олган бўлиб, санъат иштиёқмандларини этиборини жалб этмоқда.

Шунингдек 2018 йил Ўзбекистон Давлат санъат музейининг ташкил топганигига юз йил тўлганлиги муносабати билан ушбу масканда Исроилнинг малакали рассомлари билан ҳамкорликда “Исроилнинг қуёшли замини Ўзбекистонда” номли лойиҳаси асосида санъат асарлари кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, кўргазмада намойиш этилган Исроил рассомларининг асарлари Ўзбекистон Давлат санъат музейига совға сифатида топширилиши кўзда тутилган. 

Бу эса ўз навбатида Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги маданий алоқалар билан бир қаторда, санъатнинг ноёб хусусиятлари бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлиш имконини беради.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ

“Туркистон-прес”  муҳбири