2017-04-03 19:21:00

ВАТАН РАВНАҚИГА КАМАРБАСТА ЁШЛАР

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах шаҳар кенгашининг Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан Мен Ватаним равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман” шиори остида “Ёш сиёсатчи” кўрик-танловининг бошланғич партия ташкилотлари босқичи ўтказилди.

Танловни ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш. Бунинг учун эса, аввало ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, бу каби ғояларни амалга оширишда эса, “Мен Ватаним равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман” эзгу ғоясини ёшларнинг онгутафаккурига сингдиришга хизмат қилаётган бундай тадбирларнинг аҳамияти юқори эканлиги алоҳида таъкидланди.

– Бу каби тадбирлар вилоятдаги истеъдодли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ижодий камол топишида кўмаклашиш, иқтидорли ёшларнинг ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда муҳим вазифа бўлмоқда, – дейди Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Акбар Мамуров. 

Кўрик танлов лойиҳа тақдимоти, билимдон сиёсатчи, нотиқлик санъати каби шартлар асосида олиб борилди.

“Ёш сиёсатчи” кўрик танловинингбиринчи босқичида Жиззах шаҳри бўйича 200 дан  ортиқ ёшлар иштирок этишди ва уларнинг 13 нафари танловнинг шаҳар босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири