2017-04-04 10:05:00

ҒИЁСЖОН БОБОЕВ — ОЛТИН МЕДАЛЬ СОҲИБИ

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида 31 март — 2 апрель кунлари дзюдо бўйича халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг тўрт қитъаси 36 та мамлакатидан ташриф буюрган 251 нафар спортчилар, шу жумладан, Ўзбекистон вакиллари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Халқаро турнирнинг иккинчи куни -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Ғиёсжон Бобоев финалгача Эрон, Голландия ва Канада вакиллари устидан зафар қучиб, ҳал қилувчи жангда швециялик Томми Макиасга қарши татамига чиқди ва рақибини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Мусобақанинг сўнгги кунида эса оғир вазндаги полвонлар ўртасида беллашувларда иштирок этган спортчимиз Шаҳзодбек Собиров (-90 кг.) бронза медалига сазовор бўлди. 

Ана шу тариқа терма жамоамиз аъзолари Тбилиси Гран–присида битта олтин ва битта бронза медалларига эга бўлишди.

“Туркистон-пресс”