2017-04-05 17:57:00

ВАЛЕНТИН КОВАЛЕНКО ОЧЛ–2017 ЎЙИНИНИ БОШҚАРАДИ

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко ОЧЛ–2017 мусобақаси “G” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Кавасаки Фронтейл”(Япония) ва “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) клублари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради.

Валентин Коваленкога қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Учрашув комиссари этиб ҳиндистонлик Принц Руфус тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси —Азими бин Абдуллоҳ (Малайзия).

“Кавасаки Фронтейл” —“Гуанчжоу Эвергранд” учрашуви 12 апрель куни Япониянинг Кавасаки шаҳридги “Kawasaki Rodoroki Stadium”майдонида бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”