2017-04-06 14:57:00

РАВШАН ҲАЙДАРОВ —“ПАХТАКОР”НИНГ ЯНГИ БОШ МУРАББИЙИ!

Тошкентнинг “Пахтакор” футболклуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Григорий Колосовскийни истеъфогачиқарди.Унинг ўрнига Равшан Ҳайдаров “Пахтакор” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.

Ҳайдаров сўнгги йилларда Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи лавозимида ишлаб келаётганди. Равшан Акмалович ўз вақтида бир неча йил давомида мазкур жамоани бошқарган. Шу боис, бу мутахассисга жамоа бегона эмас. 

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” 7 апрель куни ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. 

“Туркистон-пресс”