2017-04-06 17:38:00

“ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК” — ФАРОВОН ҲАЁТИНГИЗ ХИЗМАТИДА!

“Қишлоқ  қурилиш банк” акциядорлик-тижорат банки мижозларга замонавий ва қулай янги хизматларни жорий этиб келмоқда. Кўрсатилаётган хизматлар таркиби ва сифати шунга мос равишда ошиб бормоқда.

Шу  кунларда  банк  томонидан  жисмоний  шахслардан  тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган Android ва iOS платформаси асосида ишлайдиган  мобил  қурилмалар  учун  замонавий  дастур бўлган “QQB Mobile” иловаси ишга туширилди. Мазкур илова функционал имкониятлари ва аҳоли учун қулайлиги билан тезорада оммалашиши кутилмоқда.

Ушбу дастур  ёрдамида  мижозлар  ўзларининг мобил қурилмалари орқали  турли тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Тизим қуйидаги имкониятларга эга:

-         Уяли алоқа операторлари ва шаҳар телефони хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;

-         Интернет провайдерлар ва рақамли телевидение хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;

-         Коммунал  тўловларини (электр энергия, табиий газ, иссиқлик манбаи, ичимлик суви, махсустранс ва ҳ.к.) амалга ошириш;

-         Истеъмол ва ипотека кредитлари учун тўловларни амалга ошириш;

-         Ҳисобрақамлар ҳолатини кўриш ва тўлдириш;

-         Онлайн Smart-Vista пластик карта қолдиқлари ва унинг айланмалари бўйича маълумотлар олиш;

-         АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизими ичида маблағларни бир пластик картадан бошқа картага ўтказиш;

-         Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси жарима тўловларини амалга ошириш.

Маблағларни АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” тизимида ўтказиш бепул.

Шунингдек, Мунис тўлов тизими орқали турли хил хизмат кўрсатувчи провайдерлар фойдасига тўловларни амалга ошириш мумкин.

Жисмоний шахслар масофадан хизмат кўрсатиш тизимидан қуйидаги усулда фойдаланишлари мумкин: “QQB Mobile”  дастурига уланиб  ишлаш учун  интернет тармоғига уланиш имконини берувчи Android тизимида ишловчи уяли алоқа телефонлари орқали PlayMarket иловаларидан “QQB Mobile” иловаси юклаб олинади.

“Қишлоқ қурилиш банк” тизимида мижозлар учун “Депозит банкинг” мобил xизмати орқали ҳам хизматлар кўрсатилмоқда.  Банк омонатчилари мазкур мобил дастур ёрдамида ўз депозит ҳисобрақамларидаги маблағлар доирасида нақдсиз амалиётларни банк муассасаларига келмасдан, шаxсий мобил телефонлари орқали бажариши ҳамда омонатлари бўйича маълумот олиш имконига эга бўлмоқдалар. Бунда муассаса мижозлари “Депозит банкинг” мобил дастуридан хавфсиз фойдаланишлари учун маxсус логин ва пароллар билан таъминланади.

Бундан ташқари,  мижозлар “Депозит банкинг” мобил дастури ёрдамида омонат шартлари, омонат ҳисобварақлари айланмаси ҳамда уларнинг муддатлари тугаганлиги тўғрисида “SMS-xабарнома” олиб борадилар.

Ҳозирда  банкнинг  жамғарма кассаларида омонатчилар билан амалиётлар бажарилишида, омонатчи билан банк ўртасида тузиладиган депозит шартномалари, кирим ва чиқим ордерлари автоматлаштирилган тизим орқали чоп этилиши, омонатчиларга омонат маблағлари тўғрисида маълумот олиш имкониятини берадиган “SMS-омонат” xизмати йўлга қўйилган бўлиб, бу ўз навбатида, омонатчиларнинг вақтларини тежаш билан бирга, уларга сифатли ва қулай банк xизматларини кўрсатишга шароит туғдирмокда.

 Аҳоли бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш, фуқароларга қулайликлар яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Қишлоқ қурилиш банк”  бир  қатор янги омонат турларини  ҳам жорий  этди.  Хусусан, Наврўз — умумхалқ байрами муносабати билан  “Наврўзи олам”, “Кўклам”, “Бойчечак”, “Онлайн”, “Стимул”, “Нафосат”  номли янги муддатли омонат турлари жорий этилди.

Мазкур  омонатларга  маблағлар  2017 йил 30 июнь кунига қадар (30 июнь куни кирмаган ҳолда) қабул қилинади.

Дастлабки  қўйилган омонат суммаси устига қўшимча маблағ қўйилмайди, омонатга маблағлар қабул қилишнинг энг кам миқдори чекланмаган. Омонатга ҳисобланган фоизлар капитализация қилинмайди, яъни ҳисобланган фоизларга қўшимча тарзда фоизлар ҳисобланмайди. Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлаб берилади.

“Онлайн” омонатига жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ҳамда бошқа даромадлари  ҳисобидан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ва бошқа банкларнинг пластик карточкаларда шаклланган маблағлар қабул қилинади.

 “Стимул” омонатига маблағлар хорижий валютада, фақат нақд пул шаклида қабул қилинади.  Омонатга маблағлар 2017 йил 30 июнь кунига қадар (30 июн куни кирмаган ҳолда), АҚШ долларида 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади. 

Дастлабки қўйилган омонат суммаси устига қўшимча маблағ қўйилмайди, омонатга маблағлар қабул қилишнинг энг кам миқдори чекланмаган.

Омонатга ҳисобланган фоизлар капитализация қилинмайди, яъни ҳисобланган фоизларга қўшимча тарзда фоизлар ҳисобланмайди. Омонатга ҳисобланган фоизлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша кунги курси бўйича миллий валютада тўлаб берилади.

Бир сўз билан айтганда, “Қишлоқ қурилиш банк” мижозларнинг талабларидан  келиб чиқиб, аҳоли учун замонавий ва қулай xизматлар кўрсатиш орқали республика банк-молия секторида шиддат билан содир бўлаётган янгиланиш жараёнларидаги ўз иштирокини янада фаоллаштиришга интилмоқда.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс” мухбири.