2017-04-06 18:16:00

ДЕПУТАТНИНГ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТИ

Мамлакатимиз ҳудудларида парламент депутатларининг халқ билан мулоқотлари давом этмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Хониёзов Қўнғирот туманидаги тиббиёт, санъат ва қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ёшлар билан учрашди.

Учрашувларда коллеж ўқувчилари китобхона бурчаги ташкил этиш, “Энг зўр китобхон” танловини ўтказиш, спортга бўлган эътиборни янада кучайтириш таклифларини билдиридиб ўтишди.

Зафар Хониёзов тумандаги “Ажинияз” ОФЙ аҳолиси билан ҳам учрашди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи Алмагул Қудайназарова қишлоқда дорихона очиш таклифини билдириб ўтди. Шунингдек, ҳаммом ва тикув цехи очиш лозимлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Ҳудуддаги газ баллон муаммоси учрашувнинг ўзидаёқ ҳал қилинди.

“Туркистон-пресс”