2017-04-07 15:35:00

93 ЁШЛИ БЕКТЕМИР БОБОНИНГ ШУКРОНАСИ

Самарқанд шаҳридаги Марҳабо маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 93 ёшли Бектемир бобо Қаршибоев турмуш ўртоғи Баҳора ая Қаршибоева билан фарзандлари ва набиралари эъзозида тинч ва фаровон турмуш кечирмоқда.

—Дунёда ҳеч нарса тинчликка тенг бўла олмайди, — дейди Бектемир бобо. — Айниқса, юртимизда биз, кексаларга кўрсатилаётган эътибор, эъзоз ва ғамхўрлик инсонни янада ёшартиради. Президентимизнинг кеча эълон қилинган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳам фикримнинг исботидир. Бундай фаровон, тинч ва осуда кунларнинг қадрига етишимиз, шукрона айтишимиз лозим.

“Туркистон-пресс”