2017-04-07 15:55:00

“ДЭВИС КУБОГИ”ДА ҲАМЮРТЛАРИМИЗ ҲИНДИСТОН ТЕННИСЧИЛАРИГА ҚАРШИ КОРТГА ЧИҚАДИ

Бугун Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг Осиё-Океания минтақасидан ўрин олган учрашув бошланади. Унда Ҳиндистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Бугунги баҳсларни Рамкуман Раманатхан ва Темур Исмоилов бошлаб беришади. Яккаликнинг иккинчи учрашувида Пражнеш Гуннешваран ва Санжар Файзиев кортга чиқишади.

Афсуски, мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин жароҳат сабаб ҳиндистонлик теннисчиларга қарши учрашувда бизга ёрдам бера олмайди. Айни пайтда Истомин Тошкентда жароҳатини даволаяпти.

Бангалор кортларида тўрт нафар теннисчимиз Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Фаррух Дўстов ва Жўрабек Каримов юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ,

“Туркистон-пресс”