2017-04-07 16:16:00

БУГУН 6 НАФАР СПОРТЧИМИЗ АНТАЛЬЯ ГРАН-ПРИСИДА БАҲСЛАРГА КИРИШАДИ

7 апрель куни Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли Гран-при турнири старт олади.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида -60 кг, -66 кг, шунингдек, аёллар ўртасида -48 кг, -52 кг, -57 кг вазн тоифаларида мусобақалар ўтказилади. 

Демак,бугун қуйидаги спортчиларимиз мусобоқаларда иштирок этадилар:

Эркаклар: -60кг: Муҳиддин Тиловов, -60кг: Дониёр Султонбоев, -66кг: Баҳром Иноятов, -66кг: Сардор Нуриллаев.

Аёллар: -52кг: Диёра Келдиёрова, -57кг: Санобар Султонова.

“Туркистон-пресс”