2017-04-07 19:19:00

“ҚИРОЛ КУБОГИ”ДА 4 НАФАР БОКСЧИМИЗ ФИНАЛДА ҒОЛИБЛИК УЧУН КУРАШАДИ

Таиландда бокс бўйича нуфузли “Қирол Кубоги” мусобақасида иштирок этаётган 7 нафар спортчимиздан 4 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди ҳал қилувчи босқичда Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов жангни Ҳиндистон терма жамоаси аъзоси Шиам Кумар Какарага қарши ўтказади. Элнур Абдураимов эса таиландлик Вуттичаи Масукка қарши жанг қилади. Шаҳрам Ғиёсовга қозоғистонлик Садриддин Аҳмедов финалда рақиблик қилиши кутилмоқда. Исроил Мадримов эса турнир ғолибига айланиш учун Куба вакили Ослей Иглесиас Эстрадага қарши рингга чиқади.

Финал баҳси жанглари 8 апрель куни бўлиб ўтади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”