2017-04-08 15:33:00

“ҚИРОЛ КУБОГИ”ДА ҚАТНАШГАН БАРЧА БОКСЧИЛАРИМИЗ МЕДАЛЬ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ!

Таиландда бокс бўйича нуфузли Қирол Кубоги-2017турнири якунланди.Ушбу турнирда иштирок этган 7 нафар спортчимизнинг барчаси медаль соҳибига айланишди. Бу ҳақда Оlamsport.com сайти хабар бермоқда.

Таиланддаги турнир якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

Жумладан, Исроил Мадримов олтин медални қўлга киритган бўлса, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов, Элнур Абдураимовлар кумуш медаль соҳибига айландилар. Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев ва Жасурбек Латиповлар эса бронза медалига эга чиқишди.  

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс”