2017-04-09 16:16:00

МИРЗОҲИД ФАРМОНОВ АНТАЛИЯ ГРАН-ПРИСИ ҒОЛИБИ!

Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича нуфузли Гран-при турнири давом этмоқда.

Қувонарлиси, -73 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Мирзоҳид Фармонов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Гран-при ғолибига айланди.

У ҳал қилувчи баҳсга қадар Туркия, Словакия ва Косово давлатлари вакилларини мағлубиятга учратганди. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса туркиялик Ҳасан Ванлиоглудан устун келди ва олтин медални қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”