2017-04-10 15:35:00

ЖИЗЗАХДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жиззахда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, меҳнат, мудофаа ишлари бошқармалари ҳамдавилоят ҳарбий прокуратурасиҳамкорлигида меҳнатярмаркасибўлибўтди.

Унда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Ярмаркада 300 нафардан зиёд ёшлар ўзлари қизиққан соҳалар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирда тижорат банклари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари, янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотлар бўш иш ўринларини ёшларга таклиф этди.  Тадбир қатнашчилари ишга жойлашишга оид барча маълумотлар билан яқиндан танишиб, шу ернинг ўзида меҳнат шартномаси имзолашди.

— Мен ушбу меҳнат ярмаркасида бўш иш ўринлари билан яқиндан танишиб, ихтисослигим бўйича иш топдим, — дейди Жавоҳир Жўлиев. — Бу тадбир барча ёшларнинг эҳтиёжи инобатга олингани билан эътиборга молик.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Узоқов иштирок этди.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири