2017-04-11 18:27:00

БЕМОР БОЛАЛАР ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятидаги бемор болаларни тиббий кўрикдан ўтказди. 

Тиббий кўрик давомида туғма нуқсонли, куйиш ва жароҳат асоратларидан азият чекаётган 12 ёшгача бўлган болаларга зарур ёрдам кўрсатилди, уларнинг ота-оналарига мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.

Бемор болаларнинг айримлари Германия клиникаларида бепул соғломлаштирилиши учун рўйхатга олинди ва Республика клиникаларида даволаниш  ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун тавсия берилди. Айни пайтда ушбу болаларнинг йўлланма билан таъминланиши “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди  ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

“Туркистон-пресс” мухбири