2017-04-11 18:38:00

ОНЛАЙН ДОРИХОНА ХИЗМАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Ўзбекистонда илк бор Pharm Phone деб номланган онлайн дорихона маълумотлари хизмати йўлга қўйилди.

Pharm Phone деб номланган онлайн дорихона маълумотлари хизмати бутун Ўзбекистонни қамраб олган бўлиб, қайси ҳудудда ва шаҳарда эканлигингиздан қатъи назар, истеъмолчи билан сизни ўзаро боғлаб туради. Энг муҳими бунда вақт ва масофанингчегараси йўқ. Истеъмолчи сизга истаган пайтида мурожаат қила олади ва сиз ҳам ҳар бир мижозга ўзларига зарур бўлган муҳим маълумотларни бериш имконига эгасиз.

 Бу илованинг ишга туширилиши дорихона ходимларингинг аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга ва дорихоналар ўртасидаги рақобатнинг кучайишига олиб келади.

Илованинг ишга туширилганига атиги бир неча кун бўлишига қарамасдан, ҳозирги пайтда юзга яқин дорихонаPharm Phone  билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ

“Туркистон-пресс” мухбири