2017-04-12 11:06:00

РАШИД ҚУРБОНОВ ЕВРОПАДА ШОҲСУПАГА КЎТАРИЛДИ

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир неча маротаба қитъа чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлган Рашид Қурбонов жорий мавсумдаги дастлабки совринини Европада қўлга киритди.

Эстониянинг Тарту шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтказилган “Kristjan Palusalu Memorial – 2017” турнирида иштирок этган ҳамюртимиз вазни 86 килограмм бўлган эркин курашчилар баҳсида олтин медалга сазовор бўлди.

Рашид Қурбонов финал учрашувида россиялик Анатолий Серезенковни катта устунлик билан мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

“Туркистон-пресс”