2017-04-12 11:22:00

ТЕННИСЧИЛАРИМИЗ КЕЙИНГИ БОСҚИЧДА

Қозоғистонда теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи “Shymkent Open” мусобақасининг иккинчи даврасига 2 нафар теннисчимиз йўлланма олди.

Жумладан, ҳамюртимиз Арина Фольц украиналик Марина Чернишовани 2:6, 7:5, 6:4 ҳисобида енгган бўлса, Албина Ҳабибулина эса қозоғистонлик Екатерина Дмитриченкони 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этди.

Энди Фольц иккинчи босқичда россиялик Карина Саркисовага, Ҳабибулина эса яна бир рус теннисчиси Ксения Шарифовага қарши кортга чиқади. 

“Туркистон-пресс”