2017-04-13 11:00:00

АЛБИНА ЧОРАК ФИНАЛДА

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи “Shymkent Open” мусобақасида курашни давом эттираётган ягона вакиламиз Албина Ҳабибулина чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган Ҳабибулина 2 соату 31 дақиқа давом этган иккинчи давра учрашувида россиялик Ксения Шарифовани 3:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. 

“Туркистон-пресс”