2017-04-14 12:42:00

АЛБИНА ЎЗИДАН 500 ПОҒОНА ЮҚОРИДАГИ ТЕННИСЧИГА ҚАРШИ ЎЙНАЙДИ

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида теннис бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи “Shymkent Open” мусобақасида курашни давом эттираётган ягона вакиламиз Албина Ҳабибулина бугун чорак финал учрашувида кортга чиқади.

Саралаш баҳслари орқали асосий тўрга етиб келган ҳамюртимизнинг навбатдаги  рақибаси украиналик Катерина Слюсар бўлади. Жорий йилнинг ноябрь ойида 20 ёшга тўладиган Катерина дунё рейтингида 530-ўринни эгаллаб турибди. Албина эса 1055-поғонадан жой олган.

“Туркистон-пресс”