2017-04-17 14:00:00

НУКУСДА БЕЛБОҒЛИ КУРАШ МУСОБАҚАСИ

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ва республика Белбоғли кураш федерацияси ҳамкорлигида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари ўтказилди.

Уч кун давом этган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридан келган 11 вазн тоифаси бўйича 2004-2005 йиллари туғилган 600 дан ортиқ ўсмирлар ва қизлар иштирок этди.

Мусобақа якунида жамоавий ҳисобда Қорақалпоғистон Республикаси биринчи, Навоий вилояти иккинчи, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари учинчи ўринни эгаллади.

Илҳом РАҲМОНОВ,

“Туркистон-пресс”