2017-04-17 15:07:00

ТОШКЕНТДА ШАШКА БЎЙИЧА ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Le grand plaza” меҳмонхонасида шашка бўйича Осиё чемпионати бошланди.

 —64 ва 100 катакли шашка бўйича болалар, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилаётган мазкур Осиё чемпионатида  15 та мамлакатдан 200 га яқин спортчилар иштирок этмоқда, — дейди Ўзбекистон шашка федерацияси Бош котиби Эркин Умаров. —Ўзбекистон шарафини 40 нафардан ортиқ иқтидор эгалари ҳимоя қиляпти. Улар орасида шашка бўйича халқаро гроссмейстерлар Абдуқодир Тоштемиров, Алишер Ортиқов, Самандар Таланов, Сайёра Йўлдошеваларнинг борлиги бизни ғоят қувонтиради. Мўғулистон, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон каби кучли давлат шашкачилари билан тенгма-тенг келаётган вакилларимиздан умидимиз катта.

“Туркистон-пресс”