2017-04-18 13:12:00

“БАРКАМОЛ АВЛОД” СПОРТ ЎЙИНЛАРИ ФИНАЛЧИЛАРИ АНИҚЛАНМОҚДА

Шу кунларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтадиган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари финал босқичига чиқиш учун ҳудудларда терма жамоалар шакллантирилиб, спорт турлари бўйича саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

Наманган вилоятида волейбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жамоалари иштирокида ўтказилган мусобақа ҳам муросасиз беллашувларга бой бўлиб, “Баркамол авлод – 2017” спорт ўйинларининг республика финал босқичига эга бўлиш вазифасини ўтади. 

Ўғил болалар ўртасида ўтказилган ушбубаҳсларда рақибларидан ҳар томонлама устунлигини намойиш этган Қашқадарё, Навоий, Андижон ва Фарғона вилоятлари жамоалари нуфузли спорт мусобақасининг финалида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

Шунингдек қизлар ўртасидаги мусобақалар ҳам ўзаро бахс-мурозаларга бой бўлиб, Наманган, Андижон, Хоразм ва Фарғона вилоятлари спортчилари рақибларини ортда қолдирди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўрол ҲАМИДУЛЛАЕВ

“Туркистон-пресс” мухбири