2017-04-18 14:00:00

“ЁШЛИК БАҲОРИ”НИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Мана тўрт йилдирки, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ташаббуси билан ёш истеъдодларнинг маҳоратини намойиш этиш, устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш, ёш ижрочилар маҳоратини ошириш, уларни янада рағбатлантириш мақсадида “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочиларининг республика кўрик-фестивали ўтказилиб келинмоқда. 

Жорий йилги фестивалнинг саралаш босқичи Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилди. Унда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 90 нафардан зиёд ёш опера ижрочилари ўзаро беллашдилар. 

Якуний натижаларга кўра, кўрик-танловнинг бош мукофотига  Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри стажёри Шуҳрат Чориев сазовор бўлди. Мос равишдаСирдарё вилояти иштирокчиси Собирхўжа Ботиров Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси Бирдонахон Маткаримовалар иккинчи ва учинчи ўринга сазовор бўлишди.

Танлов низомига кўра,икки нафар ёш иштирокчи — Успенский номидаги РИМАЛ ўқувчиси Рустамжон Бўрибоев ва Жиззах санъат коллежи талабаси Фарангиз Улуғназарова “Ёш ва умидли опера ижрочиси” номинациясига лойиқ деб топилди. Шунингдек, 8 нафар иштирокчи фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Ғолиб ва совриндорлар муносибтақдирланди.

“Туркистон-пресс”