2017-04-19 15:55:00

ТОШКЕНТДА БАДИИЙ ГИМНАСТИКА БЎЙИЧА ЖАҲОН КУБОГИ ЎТКАЗИЛАДИ

Жорий йил 21 - 23 апрель кунлари Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) томонидан ташкил этилаётган жаҳон кубоги тўртта мамлакатда ўтказилади. Улардан дастлабкиси Италиянинг Пескара шаҳрида ўтказилди.

Иккинчи турнирга Тошкент шаҳри мезбонлик қилса, учинчи ва тўртинчи турнирлар Боку ва София шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”