2017-04-19 18:42:00

ТАЭКВОНДОЧИЛАР МУСОБАҚАСИ

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида таэквондо ITF бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган 600 нафардан зиёд ўғил-қиз ғолиблик учун татамига тушдилар.

Спортчилар яккалик ва шахсий туль басҳларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Жами 66 та медаллар жамланмаси учун кечган қизғин ва муросасиз курашларда мезбонлар етакчиликни қўлдан беришгани йўқ.

— Вилоятимиз шарафини Наманган шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчиларидан ташқари Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Норин, Наманган туманлари вамкиллари ҳам ҳимоя қилишди. Бу эса ўз навбатида чекка ва олис ҳудудларда болалар спорти ривожи таэквондо ITF

йўналишида ҳам ўз ифодасини топмоқда, — дейди наманганлик мураббий Комилжон Режаббоев.

Мусобақа давомида энг кўп — 19 та олтин медални қўлга киритган Наманган вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида ғолибликка сазовор бўлди. Тошкент шаҳри спортчилари фахрли иккинчи ўриндан жой олишди, бухоролик шарқона курашчилари эса кучли учликни якунлаб бердилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

“Туркистон-пресс”