2017-04-20 15:20:00

ЖИЗЗАХДА “КАМОЛОТ КУБОГИ” СТАРТ ОЛДИ

Жиззах вилоятининг Зомин туманида Ўрта махсус касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасидаги “Камолот” кубоги футбол мусобақаси старт олди.

Дастлабки ўйинлар А-гуруҳидан Сурхондарё ва мезбон жамоа ва Б-гуруҳидан жой олган Наманган ва Қорақалпоғистон Республикаси жамолари ўртасида бўлиб ўтди. Учрашувнинг ҳар иккисида ҳам жамоалар шижоаткор ўйин намоиш қилишди.

Мусобақалар 23 апрелга қадар давом этади.

“Туркистон-пресс”