2017-04-21 09:49:00

ОРЗУЛАРИ УШАЛГАН ОТАХОН

Андижонда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига “GM Uzbekistan”қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий автомобилларни бир марталик навбатсиз сотиб олиш ва уларга бепул техник хизмат кўрсатиш учун имтиёзли сертификатлар тантанали равишда топширилмоқда.

Андижон шаҳрининг “Кенгаш”МФЙ ҳудудида яшовчи АбдумуталибТожибоев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. 92 ёшни қарши олаётган отахонбугун фарзандлари, набираю эваралари ардоғида.

– Юртимиз доим тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, – дейди Абдумуталибота. – Биз каби фахрийларга кўрсатилаётган доимий ҳурмат ва эътибор учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз. Кўпдан бери набираларимга автомобиль олиб бериш истагида эдим. Мана бугун орзуларим ушаладиган бўлди. Президентимизга минг раҳмат.

Абдумуталиб Тожибоев хонадонига ташриф буюрган шаҳар ҳокимлиги, “Нуроний”жамғармаси ва бошқа ташкилотлар вакиллари отахонга Президентимиз номидан имтиёзли сертификат, шунингдек “GM Uzbekistan”қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган замонавий “Дамас”автомашинаси ҳамда қимматбаҳо совғалар топширди. 

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

“Туркистон-пресс”