2017-04-21 10:01:00

МАҲАЛЛАДА КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

Андижон шаҳридаги Чўлпон 100 йиллиги маҳалласида кутубхона очилди.

Яқинда маҳалла идораси янги бинога кўчиб ўтган эди. Собиқ идора биноси эса тубдан таъмирланиб, ўрнида кутубхона иш бошлади. Тўйга тўёна билан келган мутасаддилар кутубхона фондига 150 дона янги китоб туҳфа қилишди.

– “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурига мувофиқ Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мамлакатимизда “Китоб акцияси” ўтказилмоқда, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. – Акция доирасида уюшма ҳомийлигида нашр этилган 4800 дан зиёд адабиётлар Андижонга бепул тақдим этилди. Мазкур китоблар вилоятимиздаги энг намунали маҳаллаларга ҳамда Андижон шаҳридаги мактаб ва Болалар шаҳарчасига совға қилинмоқда.

– Ҳудудимизда 7800 нафар аҳоли истиқомат қилади, –дейди МФЙ раиси Ҳамидулло Отахонов.Улар кутубхона фондини шахсий жамғармалари ҳисобидан бойитиш таклифини билдиришмоқда.

“Туркистон-пресс”