2017-04-21 13:03:00

БУГУН “UZBEK TIGERS” РОССИЯНИНГ “PATRIOT BOXING TEAM” ЖАМОАСИ БИЛАН УЧРАШАДИ

Бутунжаҳон бокс сериясида иштирок этаётган “Uzbek Tigers” (“Ўзбек йўлбарслари”) боксчилари бугун Россиянинг “Patriot boxing team”  жамоасига қарши жанг ўтказади.

Таъкидлаш лозимки, ушбу тўқнашув гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳс ҳисобланади ва боксчиларимиз муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритганлар.

Бугунги жангларда қуйидаги боксчилар рингга чиқади:

- 52 кг: Аброр Қодиров — Вячеслав Ташкараков

- 60 кг: Улуғбек Дўсмуродов — Константин Богомазов

- 69 кг: Одилжон Аслонов — Артём Зайцев

- 81 кг: Мадиёр Саидраҳимов — Павел Силягин

+91 кг: Мирзобек Ҳасанов — Артём Сусленков.

Россия жамоаси (жадвалда 7 очко) устидан эришилган ғалаба Uzbek Tigers (9) жамоасига B гуруҳида биринчи ёки иккинчи ўрин билан ¼ финалга чиқиш имконини беради. Бу Қозоғистоннинг Astana Arlans (12) ва Хитойнинг China Dragons (3) жамоалари учрашуви натижаларига боғлиқ. Жорий мавсумда 12 мамлакат 3 та саралаш гуруҳига: А — Америка, В — Осиё ва С — Европа бўлинган ҳолда ўзаро беллашмоқда. Мазкур учрашувлар натижаси Ўзбекистон термасининг чорак финалда Лотин Америкасининг қайси жамоаси билан учрашини белгилаб беради.

“Туркистон-пресс”