2017-04-21 13:23:00

“ДИНАМО” МЕҲМОНДА “БУНЁДКОР” БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ

Футбол бўйича мамлакат Олий лигасининг 7-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — “Динамо” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Исроилов узатиб берган тўпни Қаҳрамонов бир уринишда Зуҳуров қўриқлаётган дарвозага жойлаб, “Динамо”ни олдинга олиб чиқди.

26-дақиқада эса “Бунёдкор” вакили Ҳамдамов чамаси 18 метрлардан Наумов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди — 1:1. 

Шу тариқа ўйинда бошқа гол урилмади ва баҳс 1:1 ҳисобида ўз якунига етди. 

“Туркистон-пресс”