2017-04-21 19:19:00

РАҚАМЛИ МЕДИА СОҲА РИВОЖИ ЙЎЛИДА

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ОАВ ва унда ўз фаолиятини олиб бораётган журналистларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қатор самарали ишлар амалга оширилиб, янги ютуқларга эришилмоқда. Шу муносабат билан жорий йилнинг 21 апрель куни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ташаббуси билан “Ўзбекистон телерадиожурналистикаси тараққиёти ва трансформация жараёнлари” IV анъанавий Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ҳамда Ўзбекистон радиосининг 90 йиллиги, Республика телевидениесининг 60 йиллиги ва интернет глобал тармоғининг Ўзбекистонда фаолият бошлаганининг 20 йиллигига бағишланди.

Унда журналистика факультети ва бошқа олий ўқув юртларининг турдош факультетлари, “Рақамли оммавий ахборот воситалари” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ва амалиётчи журналистлар иштирок этишди.

Анжуманда бугунги ОАВ, ундаги ютуқ ва камчиликлар, танқидий ва таҳлилий фикр-мулоҳазалар, таклифлар акс эттирилган тақдимотлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбир сўнгида турли номинациялар бўйича қатнашчилар тақдирланди. Ташкилотчилар томонидан йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. 

Гулшода ЖУМАНИЁЗОВА,

“Туркистон-пресс”