2017-04-24 13:06:00

АНАСТАСИЯ БРОНЗА МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Тошкентда якунланган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги босқичи мусобақаларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Анастасия Сердюкова бронза медалини қўлга киритди.

Таъкидлаш лозимки,Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Гимнастика федерацияси, Халқаро гимнастика федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада йигирмага яқин давлатдан келган юзга яқин гимнастикачи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.

 Мусобақада иштирокчилар яккалик ва гуруҳлар ўртасида кўпкураш ва алоҳида гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича куч синашди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда 18-19 апрель кунлари бадиий гимнастика бўйича “Happy Caravan – 2017” халқаро турнири ўтказилди, 21-23 апрель кунлари эса Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтди.

Маълумот учун, Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) томонидан ташкил қилинган Жаҳон кубоги тўртта мамлакатда ўтказилади. Улардан дастлабкиси Италиянинг Пескара шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчисига Тошкент шаҳри мезбонлик қилди. Энди учинчи ва тўртинчи турнирлар Боку ва София шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.

“Туркистон-пресс”