2017-04-25 13:26:00

ЖИЗЗАХДА ЯНГИ СПЕКТАКЛЬ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Сардор Ҳамроев асари асосида Шохруҳ Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган “Баҳодир” номли янги спектаклнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Спектакль тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, асосий ғояси бугун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг жирканч қиёфаси ва ёшларимизнинг ушбу йўлга адашиб кириб қолиш ҳолатларини очиб беришга қаратилган.

Спектаклда асосий ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдусоли Норматов, Жўра Исроилов каби театрнинг тажрибали актёрлари билан бирга Ҳамроз Маҳмудов, Сарвар Мустанов, Дилшод Норматов сингари иқтидорли, ёш ва етакчи актёрлар ижро этишган.

Баҳодир исмли ўзбек йигитининг диний эктремистик оқимлар сафига адашиб қўшилиб қолиши оқбатлари акс этган саҳна асари тақдимотида адабиётшунос олимлар, театр намоёндалари, кенг жаоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Келгусида мазкур асарнинг ижтимоий-маънавий аҳамиятини ва қамрови кенглиги ҳисобга олиниб, бутун республикамиз бўйлаб намойиш этишга тавсия берилди.

Туркистон-пресс”