2017-04-26 19:27:00

ТАЛАБАЛАРИМИЗНИНГ ИЛМИЙ ИШЛАРИ РОССИЯДА ЭЪТИРОФГА САЗОВОР БЎЛДИ

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг бир гуруҳ талабалари Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Ростов давлат тиббиёт институтида ташкил этилган XXIVРоссия талабалар илмий конференциясида муваффақиятли иштирок этди. 

“Ёш болаларда жарроҳлик, анестезиология ва реаниматология масалаларининг долзарб муаммолари” мавзусида ташкил этилган конференцияда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг Ж.Шамсиев раҳбарлик қилаётган болалар хирургияси кафедраси қошидаги тўгарак аъзолари И.Куралин, А.Дадаханян, Ж.Шамсиев, Б.Рафиқов ҳам қатнашди.

Талабалар илмий конференциясида болалар хирургияси соҳасига оид 200 дан зиёд маърузалар тингланди. СамДТИ талабалари Б.Рафиқов ва Ж.Шамсиевларнинг болалар жарроҳлигига оид қилган илмий ишлари конференциянинг I даражали дипломлари билан тақдирланди. А.Дадаханян II даражали, И. Куралин эса III даражали дипломларга сазовор бўлишди.

СамДТИ болалар хирургияси кафедраси талабалар илмий жамияти конференциянинг I даражали дипломи ва олтин медали билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”