2017-04-28 16:53:00

ТАЛАБАЛАРИМИЗ РОСТОВ-ДОН ШАҲРИДА ОЛТИН МЕДАЛЬ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Самарқанд давлат тиббиёт институтининг болалар хирургияси кафедраси қошидаги тўгарак аъзоларининг бир гуруҳ талабалари Ростов-Дон шаҳридаги (Россия) Ростов давлат медицина институтида “Ёш болаларда жарроҳлик, анестезиология ва реаниматология масалаларининг долзарб муаммолари” мавзусида ташкил этилган XXIV Россия талабалар илмий конференциясида муваффақиятли иштирок этди.

Талабалар илмий конференциясида соҳа мутахассислари ва ёшлар томонидан тайёрланган болалар хирургияси соҳасига оид 200 дан зиёд маърузалар тингланди. СамДТИ талабалари Б.Рафиқов ва Ж.Шамсиевларнинг болалар жарроҳлигига оид қилган маърузалари конференциянинг I даражали дипломлари билан тақдирланди.

“Туркистон-пресс”