2017-05-06 18:18:00

“БУРГУТЛАР” ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган “Шунқорлар” мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичида 11 жамоа иштирок этди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Иштирокчилар сафда юриш, мерганлик, югуриш, тўсиқлар оша югуриш, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий тайёргарлик каби шартлар бўйича ўзаро баҳслашди.

Мирзаобод хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Бургутлар” жамоаси ғолиб бўлди ва мусобақанинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Туркистон-пресс”